Жорий йилдан бошлаб илк маротаба фуқаролар йиғинлари раислари орасида “Энг намунали маҳалла раиси” танлови ўтказилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раис ўринбосари Абдулла Асланов маълум қилди.
⏺Унга кўра, танловнинг 1-босқич (сектор миқёсида) – жорий йил 19-25 февраль кунлари,
⏺2-босқич (туман/шаҳар миқёсида) – 26-29 февраль кунлари,
⏺3-босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида) – 1-10 март кунлари ўтказилади.
✔️ Танлов ғолиблари 22 март маҳалла тизими ҳодимлари куни арафасида эълон қилинади.
👉 Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳамда “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти тизимини самарали ташкил этиш бўйича “Андижон тажрибаси” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.