Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Энг кўп қайси йўналишдаги коллежларга ҳужжат топширилгани маълум бўлди

Энг кўп қайси йўналишдаги коллежларга ҳужжат топширилгани маълум бўлди

Бу ҳақда кеча АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидак Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Мелибоев маълум қилди:

— 26 та вазирлик ва идора тизимида 201 та коллеж мавжуд. Белгиланган квотага кўра, 81 325 нафар абитуриент коллежларга қабул қилиниши керак. Шундан 12 762 нафари давлат гранти асосида, қолган қисми тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар 106 981 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушди. Энг кўп қизиқиш билдирилган соҳаларни таҳлил қилсак, булар — тиббиёт, педагогика, йўл-транспорт, хизмат кўрсатиш соҳалари.

62 та олий таълим муассасаси ҳузурида 185 та техникум фаолияти йўлга қўйилган.

Юридик ва туризм соҳасидаги техникумларга саралаш тест синовлари тўлиқ якунига етди. Қолган қисми бўйича жорий йилда умумий 73 мингдан ортиқ абитуриентни техникумга қамраб олиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 153 мингдан ортиқ ҳужжат келиб тушди.

Киритилди: 08:00 17.11.2020. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!