Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

A A A
Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

АОКАда ўтказилган брифингда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг маълум қилишича, "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури"га кўра 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади.

Кимлар бу имкониятдан фойдалана олади?

Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари бу имкониятдан фойдалана олади.

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳам бу имкониятдан фойдалана олади.

Дастур доирасида, шунингдек, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имкониятини бериш назарда тутилади.

Қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилмоқда.

Киритилди: 17:59 09.01.2024. Ўқилди: 2294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!