Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди врач рецептисиз дори сотиб ола олмайсиз

Энди врач рецептисиз дори сотиб ола олмайсиз

12 декабрдан бошлаб DMED электрон рецепт тизими ишга туширилади. Барча рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар фақат рақамли рецепт асосида берилади.

Фақат рецепт бўйича бериладиган дорилар: • антибиотиклар
• гормонал препаратлар
• психотроп воситалар
• «рецепт бўйича» деб кўрсатилган исталган дори

Электрон рецепт қандай ишлайди:
Шифокор DMED орқали рецепт ёзади, бемор эса ID ёки QR-код билан дорихонадан дори олади.

⚠️Рецептни сохталаштириб бўлмайди — шифокор, клиника ва дорихона маълумотлари автоматик тарзда қайд этилади.

Бу нима учун жорий этилмоқда: • дори тайинлашни назорат қилиш
• антибиотикларни кўрсатмасиз сотилишининг олдини олиш
• халқаро тиббий стандартларга мослаш

Рецептсиз қоладиганлар: • фақат кўрсатмаси «рецептсиз» деб белгиланган препаратлар
(Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ягона рўйхатни кейин эълон қилади)

Киритилди: Бугун 08:55. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!