Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди ўзбекистонликлар ҳам Amazon орқали маҳсулот сота оладилар

Энди ўзбекистонликлар ҳам Amazon орқали маҳсулот сота оладилар

Ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам эндиликда Amazon электрон тижорат платформасида рўйхатдан ўтишлари ва ундан ўз маҳсулотларини реализация қилишлари мумкин. Фақат Amazonда маҳсулотларини сотиш учун фуқаро Ўзбекистон ҳудудида яшаши, телефон рақами ва халқаро тўлов картасига эга бўлиши шарт.

Бу ҳақда Қозоғистон савдо ва интеграциялашув вазири Бахыт Султанов ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг айтишича, 2020 йил ноябрь ойидан буён Amazon билан музокаралар олиб борган ва Қозоғистонни платформага қўшишга эришишган. Шунингдек, улар Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларни, жумладан Ўзбекистонни ҳам қўшишни сўрашган. Бу минтақада умумий бизнес муҳитининг ривожланишига ёрдам беради, деб ҳисоблашган.

Маълумот учун: бугунги кунда Amazon электрон тижорат платформасида 200дан ошиқ мамлакатда яшовчи бир неча юз миллион фаол харидор мавжуд. Amazonнинг 2020 йилдаги жами сотув хажми 386,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Киритилди: 20:23 25.05.2021. Ўқилди: 2433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!