Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Энди ўзбекистонликлар БААда машина ҳайдай олади

Энди ўзбекистонликлар БААда машина ҳайдай олади

БАА Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 50 дан ортиқ давлат фуқаролари, жумладан ўзбекистонликлар ҳам БААда меҳмон сифатида бўлганида, ўз мамлакатида олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳеч қандай назарий ёки амалий имтиҳон топширмасдан машина ҳайдай олишади. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.

Хабарга кўра, юқоридаги имконият фақат меҳмон сифатида борганларга амал қилади. Доимий яшаш учун борган тақдирда, ўз мамлакатидаги гувоҳномани БАА гувоҳномасига алмаштириши керак бўлади.

Алмаштириш шартлари:

• Алмаштиришга рухсат этилган давлат гувоҳномаси бўлиши;

• Амалдаги БАА яшаш визаси бўлиши;

• Гувоҳнома амалда бўлиши;

• Яшаш визаси ёш талабига мос бўлиши;

• Тиббий кўрикдан ўтиши.

Алмаштириш мотоцикл ва енгил автомобиль каби турли транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва БАА ўртасида визасиз тартиб ўз кучида экани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 22:25 25.07.2025. Ўқилди: 837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!