Ўзбекистон ва Хитой Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бу тўғрида битим имзолади. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
«Ўзбекистон ва Хитой Давлат Раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битимни имзоладик.
Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир», - деб ёзди Саидов.