Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди Тошкентдаги барча мактабларда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомлар бор

Энди Тошкентдаги барча мактабларда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомлар бор

1-май куни “Ренессанс” кино уйида “Ўзбекистонобидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётганнур” медиа-тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидагикитоб-альбомларни бепул олиш учун Тошкентшаҳридаги 340 та мактабга тантанали равишдасертификатлар топширилди. Медиа-тадбир Ўзбекистонмаданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришбўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) томониданЎзбекистон Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтибилан ҳамкорликда ташкил этилди. Тарихийобидалардаги битикларни ўрганиш ва тўлиқ шифрлашбўйича кўп йиллик машаққатли меҳнат натижасидаўзбек, рус, араб ва инглиз тилларидаги маълумотларгаэга “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумининг 20 та жилдлари нашр этилди.

Тарихий обидалар эпиграфиясини ўрганиш ватўлиқ шифрлаш бўйича кўп йиллик машаққатли меҳнатнатижасида ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида нашрэтилган “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумининг 20 та кўп тилли жилдлари нашр этилди.

– Мазкур лойиҳа муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий-тарихиймеросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришборасидаги ташаббус ва кўрсатмаларини ҳаётга татбиқэтилишининг ёрқин намунасидир. Бутунжаҳонжамияти орқали бирлашган олимлар Ўзбекистонтарихида илк маротаба қадимий обидаларимиздагиэпиграфик ёзувларни очишга муваффақ бўлди. Бугунгитадбир нафақат Тошкент шаҳридаги 340 та мактабга 20 жилдлик китоб ва альбомларни беғараз тарқатиш учунсертификатларни топширишдан иборат эди. Бу, авваламбор, маърифий тадбир бўлиб, биз бу ерда тадқиқотимизчуқурлигини, Ўзбекистон меъморий ёдгорликларинингаҳамиятини кўрсатиш мақсадида шарқшуносолимларнинг ҳужжатли фильмлари ва маърузаларинитақдим этдик. Ҳукуматимиз томонидан ажратилганмаблағ эвазига нашр этилган ушбу китоблар эндиликдамамлакатимиздаги ҳар бир таълим муассасасикутубхонаси учун бебаҳо манбага айланади”, — дедилойиҳа муаллифи, WOSCU бошқаруви раиси доктор Фирдавс Абдухолиқов.

Ўзбекистон бўйлаб ҳали ўрганилмаганобидалардаги битикларни ўрганиш ва шифрлаш бўйичаилмий-тадқиқот ишларини академик Эдвард Ртвеладзе, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, доктор Бахтиёр Бобожонов каби ўзбек ва хорижий олимлардан, ҳамда,бошқа кўплаб мутахассислар ва тадқиқотчилар иборатижодий гуруҳ амалга оширди.

– Бугун Тошкент шаҳридаги барча мактабларга“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумининг 20 жилдли китоб-альбомлари етказиб берилди, – дейдиТошкент шаҳар мактаб ва мактабгача таълимбошқармаси, дарсликлар билан таъминлаш вакутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимибошлиғи Умид Умрзоқов. – ЎзбекистонимизПрезидентига, лойиҳа муаллифларига, олимларга, Мактаб ва мактабгача таълими вазирлигига, шунингдек, ушбу ажойиб китобларнинг яратилишидаиштирок этган барчага чуқур миннатдорликбилдираман. Бу китоблар ёшларимиз учунмамлакатимизнинг тарихий обидалари, маданиймероси оламига ўз эшикларини очади. Олинганбилимлар эвазига ўқувчилар эртага туризм, маданият ваилм-фан ривожига ҳисса қўшиши, ўз она юртинингчексиз тарихини фахр билан бўлишишини кўришимизмумкин. Сизнинг меҳнатингиз, шубҳасиз, ўз мевасинибериб, Янги Ўзбекистоннинг илмли авлодларини воягаетказади!

Шунингдек, махсус маърузалар билан фан докторлари Салима Эшонова, Файзхўжа Маҳмудов, Бобур Аминов, Шаҳло Абдуллаева, Эльмира Гюлқатнашишди. Меҳмонлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) фаолияти билан танишди, “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумотлар олишди.

Самарқанд вилоятида туғилиб ўсганман, ёдгорликларни кўп марта кўрганман, лекин уларнинг деворидаги гўзал нақшлар маъноси ҳақида ҳеч ўйламаган эканман, – дейди пойтахтимиздаги Учтепа тумани 312-мактаб директори Озода Ҳайдарова. – Ўйлайманки, ушбу ажойиб тақдимот ташкилотчилари нафақат биз, балки ўқувчиларимиз учун ҳам ушбу лойиҳа тақдимотини уюштиришлари, мактабларга келиб, обидаларимиздаги битикларда нима яширинганини ҳақида айтиб беришлари керак. Бу, албатта, ёш авлодни қизиқтиради! Ўқувчиларим учун ушбу нашрлар ёрдамида мен ҳам тарихга экскурсияларни амалга ошираман.

Медиа тадбири халқ таълими тизими вакилларига “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги 20 жилдлик китоб-альбомларни бепул олиш учун сертификатларни тантанали топшириш билан якунланди.

– Саъй-ҳаракати билан ушбу ажойиб нашрни яратишга ўз ҳиссасини қўшган барча олим ва тадқиқотчиларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Биз уни бугун Тошкентдаги мактабларимизда фахр билан кутиб оламиз. Бу китобларнинг ҳар бир саҳифаси улкан меҳнат самараси эканини англаш бизда алоҳида миннатдорчилик ҳиссини уйғотади. Китоблар ўқитувчиларимиз учун бебаҳо манба бўлиб, ўқувчиларимизнинг дарсдан ташқари таълим дастурларини қизиқарли ва маърифий материаллар билан бойитади. Бугун биз ёдгорликлар нафақат тарих гувоҳи, балки ҳикмат манбалари эканлигини, ҳар бир тимсол чуқур муқаддас маънога эга эканлигини билиб олдик. Бу сирларни биргаликда кашф этишимиз, англашимиз керак.Шу билан, шубҳасиз, маданий-маърифий тажрибамизни бойитамиз, – дейди пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 111-мактаб кутубхоначиси Сабоҳат Салимова.

Акция мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади. Ўзбекистон мактабларига 200 минг китобтопширилади.

Киритилди: 19:35 01.05.2024. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!