Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

Энди табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

Президентнинг 2022 йил 11 майдаги қарорига биноан “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газ ҳисобини рақамлаштириш орқали юритиш ишларини олиб бормоқда.

Қарорда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Хабарга кўра, 2025 йилда рақамли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, табиий газ йўқотишларни янада қисқартириш, хавф-хатарларни камайтириш ҳамда иш жараёнларини янада шаффоф қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 2024 йил давомида табиий газ ҳисобини юритиш мақсадида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу энергия ресурслари ва технологик жараёнларни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган тизими ва тезкор диспетчерлик ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимидир.

Киритилди: 10:42 02.01.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!