Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Энди сигирларни роботлар соғади

Энди сигирларни роботлар соғади

Туркияда сигирларни соғиш учун автоном робот тақдим этилди.

Туркияда чорвачилик соҳасида қўллаш учун ишлаб чиқилган автоном соғиш роботи тақдим этилди. Янги қурилма инсон иштирокисиз бир суткада 75 тагача сигирга хизмат кўрсатиши мумкин.

Dost Anadolu номи билан аталган автоном соғиш роботи қишлоқ хўжалиги технологиялари кластери TÜME жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган. Тизим «ихтиёрий соғиш» тамойили асосида ишлайди — ҳайвонлар эҳтиёжига қараб мустақил равишда қурилма олдига келади.

Робот ҳайвонларнинг соғлиғи, озуқа истеъмоли ҳамда ҳар бир еллиндан олинган сут миқдорини кузатиб боради. Йиғилган маълумотлар реал вақт режимида ветеринарлар ва ферма эгаларига узатилади.

Dost Teknoloji вакили Нуруллаҳ Чалқининг айтишича, тизимнинг сунъий интеллект технологиялари билан таъминланган дастурий таъминоти, электрон қисмлари ва механик компонентлари туркиялик муҳандислар томонидан ишлаб чиқилган.

Айни пайтда бундай роботларнинг бештаси Люлебургаз шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Туркияда тизимни тижорат мақсадларида фойдаланишни январь ойидан бошлаш режалаштирилган.

Киритилди: 21:55 05.10.2026. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!