Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Энди раҳбарлар ҳам жамоат транспортида юради

A A A
Энди раҳбарлар ҳам жамоат транспортида юради

Эндиликда ҳафтанинг жума кунлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизими раҳбарлари қўр тўкиб хизмат машиналарида эмас, аксинча мажбуран жамоат транспортида юрадилар. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти бу борада алоҳида қарор имзолади.

Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар жума кунида жамият ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланади. Шу куни барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар ўзларига ажратилган хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда жамоат транспортида ишга келадилар ва кун давомида эҳтиёжга қараб жамоат транспортидан фойдаланадилар.

Тизим раҳбарияти, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалигига, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослигига, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб борадилар. Аниқланган камчилик ва мауммолардан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланади.

Manba: qalampir. com

Киритилди: 21:00 06.10.2018. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар