Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Энди муҳожирларнинг ноқонуний яшаш жойи ҳақида хабар берган россияликлар 100 минг рубль олади

Энди муҳожирларнинг ноқонуний яшаш жойи ҳақида хабар берган россияликлар 100 минг рубль олади

Давлат Думаси муҳожирларнинг ноқонуний яшаш жойи ҳақида хабар берганликлари учун россияликларга 100 минг рубль тўлашни таклиф қилди, деб ёзади ШОТ.

Ташаббус муаллифи, депутат Сергей Каргиновнинг таъкидлашича, «чора мамлакат учун хавф туғдириши мумкин бўлган мигрант тармоқларини аниқлашга ёрдам беради».

Каргиновнинг фикрича, мумкин бўлган мукофотни инобатга олган ҳолда, шаҳар аҳолиси муҳожирлар ноқонуний яшайдиган «резина» квартиралар ҳақида полицияга хабар беришда фаоллашади.

У Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколтсев номига тегишли мурожаатнома ёзди.

Киритилди: 16:27 23.07.2024. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!