Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди Жаҳонгир Отажонов тўйларда ҳам қўшиқ куйлай олмайди

Энди Жаҳонгир Отажонов тўйларда ҳам қўшиқ куйлай олмайди

14 октябрь куни хонанда Жаҳонгир Отажоновга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши тугатилганди. 

Қонунан, лицензиясидан маҳрум этилган санъаткорларнинг қўшиқлар ва клиплари, теле ва радиоэфирларда тақдим этилиши мумкин эмас. Қолаверса, улар лицензиясиз концерт-томоша фаолиятини амалга ошириши, тўй, туғилган кун, юбилей каби тадбирларда қўшиқ айтишига ҳам тақиқ ўрнатилади. Бироқ, лицензиясидан айрилган айрим санъаткорлар бу тартибларга риоя қилмай келарди. 

“Ўзбекконцерт” Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ вазиятда унинг тўй ва тадбирларда қўшиқ куйлашини ҳам чекламоқда. 

“Шу ўринда хонанда Жаҳонгир Отажоновга концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз”, дейилади муассасанинг расмий хабарида.   

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида студия мониторида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ерга ётганча қўшиқ куйлаётгани, устидан эса пул сочилаётгани тасвирланган видео намойиш этилди. Ушбу видео Самарқанд вилояти Ургут туманида бўлиб ўтган тўйда суратга олинган.

Киритилди: 13:59 14.10.2019. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!