Туркия Суриянинг Африн ҳудудини жангарилардан тозалади ва у ердаги бошқарувни маҳаллий аҳолига топширди.
Бу ҳақда хорижий журналистлар билан Афринга борган Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хами Оқсой маълум қилди. Мазкур жараён TRT Haber телеканали орқали эфирга узатилди.
Оқсой Туркиянинг Африндаги фаолияти билан боғлиқ дезинформация компанияси кузатилганини ҳам қўшимча қилди.
«Бугун сизлар бу ерда бўлиб турибсиз ва барчасини ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳаёт яхши томонга ўзгарди. Афринда ҳеч қандай қўпорувчилик йўқ», – деди Оқсой.
Manba: azon.uz