Президент “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
▪️ Фармонга мувофиқ, қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:
➖ 2022 йил 1 майга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойили асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижаларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилишини таъминлаш;
➖ 2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимларни ротация қилиш тартибини жорий этиш;
➖ 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ушбу тизим бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириб бориш.