Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар Президент томонидан имзоланди, ҳужжат миллий ҳуқуқий порталда эълон қилинди.
Ўлим жазоси энди қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
— халқаро асоратлар ёки уруш қўзғатиш мақсадида хорижий давлат ёки халқаро ташкилот вакилига суиқасдга тайёргарлик кўрганлик учун;
— ядровий иншоотлар, радиоактив, кимёвий ёки биологик моддалардан фойдаланган ҳолда террорчилик хуружини тайёрлаш учун;
— ҳокимият қарорига таъсир ўтказиш ёки аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат ёки жамоат арбобини ўлдиришга тайёргарлик кўрганлик учун.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.