Бугун 10 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Энди академик таътил олган талабалар ўқишни «сиртқи», «кечки», «онлайн» шаклларга ўзгартириши мумкин

Энди академик таътил олган талабалар ўқишни «сиртқи», «кечки», «онлайн» шаклларга ўзгартириши мумкин

Жорий ўқув йилидан бошлаб, академик таътил олган талабалар ўқишни «сиртқи», «кечки», «онлайн» шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қарамоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;

соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;

соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган ҳомиладор аёл талабалар;

чақалоғи бор ёш талаба оналар;

ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.

Ўтган даврдаги академик таътильдан ҳозиргисининг фарқи талаба ўқишдан четлатилмайди.

Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.

Киритилди: 03:30 23.08.2021. Ўқилди: 2180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!