Франция президенти Эммануэль Макрон ваколат муддати якунланиши арафасида унинг жамоаси Елисей саройидаги лавозимларини босқичма-босқич тарк эта бошлади.
Politico маълумотларига кўра, Макрон учинчи муддатга номзодини қўя олмаслиги ва парламент орқали ўз дастурини ўтказишда қийинчиликларга дуч келгани сабаб, унинг яқин атрофидагилар янги лавозимларга тайёргарлик кўрмоқда.
Сўнгги икки ой ичида жамоадан тўрт нафар юқори лавозимли маслаҳатчи, жумладан, сиёсий йўналишларни мувофиқлаштиришга масъул икки нафар раҳбар ўринбосари ишдан кетган.
Нашр таъкидлашича, Макрон атрофидаги тарафдорлар доираси сақланиб қолган бўлса-да, у тобора қисқариб бормоқда.