Жорий йилнинг 6 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмланганларда юқори кўрсаткичли иммунитет ҳосил бўлиши учун нималарга амал қилиш лозимлиги ҳақида маълумот берди.
Яқинда касалликни бошдан ўтказган ва қонида антитаначалар пайдо бўлган шахслар учун эмлаш ҳеч қандай зиён келтирмайди. Айнан эмлаш иммунитет ҳимояни кучайтиришига ҳисса қўшади. Яъни, эмланиш шу организмда пайдо бўлган иммун таначалар титрини янада кўпайтириш имконини беради.
“Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, инсон организмида паст кўрсаткичларда бўлса-да, иммунитет антитаначалари титри бўлса, у одамлар ҳимояланган бўлади. Лекин агарда қон таҳлилида антитаначалар титри тушиб кетса, бу одамда ҳимоя йўқ дегани ва у одам имкон қадар тезроқ эмланиши керак, чунки у айни шу дамда коронавирусдан ҳимояланмаган бўлади”, деди штаб аъзоси.
Мутахассис фикрига кўра, эмланган одамлар юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун:
“Эмланаётган инсон шу эмлаш жараёнига тааллуқли барча талабларни бажарса, унинг организмида (2 ёки 3 марта) эмланиш босқичларида юқори даражада антитаначалар пайдо қилинса, шу антитаначалар мавжуд даврида коронавирусдан ҳимояланган бўладилар”, дея Севара Убайдуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.