Хонанда ва бастакор Элтон Жон кўриш қобилиятини йўқотди.
Ижрочи бу ҳақда Лондонда ўзи мусиқа ёзган "Иблис Prada кияди" мусиқий фильмининг якшанба кунги премьерасида маълум қилган.
"Менда кўп превьюларга бориш насиб этмади, чунки биласизларки, мен кўриш қобилиятини йўқотдим” - деб душанба куни 77 ёшли мусиқачининг сўзларидан иқтибос келтирди Sky News. "Мюзикл кўриш мен учун қийин, лекин уни тинглашдан завқланаман", — дея қўшимча қилди у.
Сентябрь ойида Элтон Жон ижтимоий тармоқларда ўткир кўз инфекциясига чалингани, шундан сўнг у фақат бир кўзини қисман кўра олгани ҳақида ёзган эди.