Электрон сигареталар оммалашиб бораётганига унинг замонавий кўриниши ҳам сабаб бўлмоқда. Афсуски, бунга алданиб, организмини заҳарлашга одатланиб қолаётган ёшлар талайгина.
— Баъзи электрон сигареталар одатий тамаки маҳсулотларига ўхшаса-да, уларнинг айримлари болалар ва ўсмирларни ўзига жалб қилиш учун кундалик ишлатиладиган буюмлар, масалан, болалар мультфильмларидаги суратлар туширилган ручкалар, USB-флеш карталар шаклида ишлаб чиқарилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров.
♻️ — Бундай маркетинг ёндашуви электрон сигареталарни, айниқса, ёшлар орасида оммалашишига сабаб бўляпти.
🔋 Батарейкалар қуввати ва электрон схемаларидаги ҳар хиллик туфайли бундай маҳсулотлар бир-биридан жиддий фарқ қилиши мумкин.
🚬 Улардаги никотиннинг организмга сўрилиши тутунни тортиш давомийлиги, нафас олиш ва фойдаланиш частотаси, шунингдек бошқа омилларга ҳам боғлиқ.
🧨 Баъзи чекувчилар никотин ёки бошқа наркотик моддаларнинг организмга сўрилишини яхшилаш мақсадида электрон сигареталарнинг конструкциясини ўзгартириши, масалан, аккумулятор қувватини оширишлари кузатилади. Бу эса соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
🔺 Бир марта фойдаланиладиган электрон сигареталар никотинли суюқликни алмаштириб ёки қайтадан тўлдириб бўлмайдиган сиғимда бўлади.
🪣 Қурилмадаги буғлатгич ва бир марта фойдаланиладиган батарея суюқлик тугагандан сўнг ташлаб юборилади.
⚠️ Бир марталик электрон сигарета 300 ва ундан кўп марта тортишга мўлжалланган. Унда никотин миқдори 1 миллилитрда 60 миллиграммни ташкил этади. Бу одатдаги 3 та қути сигаретадаги никотин миқдорига тенг.