Хитойдаги электромобиль эгалари ўз машиналарини ички ёнув двигателли (ИЁД) автомобиллар эгаларига қараганда сезиларли даражада тез-тез алмаштиришади.
Бу ҳақда China Press газетаси Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва «Hejun Consulting» компаниясининг қўшма ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.
Тадқиқот маълумотларига кўра, Хитойдаги электромобилларнинг ўртача ёши 1,8 йилни, ИЁДга эга автомобилларники эса 8,2 йилни ташкил этади.
Ҳисобот муаллифлари бу тенденцияни технологияларнинг шиддат билан ривожланаётгани билан изоҳлашмоқда: икки-уч йил олдинги моделлар юриш масофаси (запас хода), қувватланиш тезлиги ва компьютер тизимининг имкониятлари бўйича янгиларидан сезиларли даражада орқада қолмоқда, шу сабабли эгалари автомобилини тезроқ янгилашга қарор қилишяпти.