Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.O.” ХК масъул шахслари корхона омборхонасида аҳоли учун ўтказилган электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, майда бетон чиқарадиган қўлбола ускуналарни ўрнатиб 369,8 минг кВт электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 166,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан “Қорадарё” электр таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.Q.” хусусий корхонаси раҳбари К.С. “Кумушкент” МФЙдаги ер майдонига ўрнатилган қуввати 75 кВт бўлган сув насосини юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 327,6 минг кВт электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 147,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.И. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хонобод” МФЙда жойлашган тўйхонани электр таъминотига ўзбошимчалик билан улаб, 106 минг кВт электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 47,3 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:55 01.02.2023. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!