Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида мавсум тўпурар бўлди

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида мавсум тўпурар бўлди

"Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг жорий мавсумида энг яхши тўпурарга айланди.

«Трабзонспор» ҳужумчиси Онуачу Суперлиганинг сўнгги турида гол ура олмади ва Элдорни қувиб ўта олмади. Нигериялик ҳужумчи охирги беш ўйинда бирортаям гол уролмаган бўлса, Элдор сўнгги 6 ўйинда 6 гол муаллифи бўлди.

Шунингдек, Элдор пенальтисиз голлар (18 та) бўйича ҳам, гол+пасдаям (22+5) энг яхши кўрсаткичга эга.

Шунингдек, Шомуродов Туркия кубоги доирасида битта гол муаллифи бўлди.

Элдор Шомуродов Европа лигаларида тўпурар бўлган иккинчи ўзбекдир. Аввалроқ Максим Шацких икки марта (2000, 2003) Украина чемпионатида тўпурар бўлганди.

Киритилди: Бугун 13:32. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!