Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Элдор Шомуродов кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Элдор Шомуродов кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Атлетик"ка қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Хуммельс? Бу футбол, ҳамма хатó қилади. Биз охиргача курашдик. Биринчи бўлим сўнггидаги гол биз учун қаттиқ руҳий зарба бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам жамоа охиргача ҳаракат қилди, бироқ натижа қониқарсиз бўлди.

1:0 бўлган вақтда ҳам бизда имконият бўлди, аммо 10 киши билан ҳаракат қилиш доим қийинчилик туғдиради. Учрашув якунидан сўнг Хуммельс барчамиздан узр сўради. Биз у биланмиз!

Энди бор эътиборимизни А Серияга қаратишимиз лозим. Бир неча кундан сўнг бизни учрашув кутиб турибди. Бизда EЧЛга йўл олиш учун кичик имконият бор, биз шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз", — деди Шомуродов.

Киритилди: 14:48 14.03.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!