Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Элчилар «кабинет дипломатияси»дан воз кечади

Элчилар «кабинет дипломатияси»дан воз кечади

Фуқароларимизнинг хорижий давлатларда ўтказилаётган турли рейдларда ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий норозилик уйғотмоқда.

Аксарият ҳолатларда Ташқи ишлар вазирлиги расмий нота бериш биланганина чекланиб қолмоқда.

«Элчи ва консуллар ҳар бир ҳолат юзасидан малакали юридик ёрдам кўрсатиб, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт»,
– деди Президентимиз.

Бундан ташқари, хориждаги ёшларимиз ёки талабаларнинг турли оқимларга қўшилиб қолаяётгани барчани жиддий ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.

Бундан буён элчилар «кабинет дипломатияси»дан воз кечиб, хориждаги ватандошларимиз ишлаётган қурилиш майдонига, ётоқхонага, талабалар аудиториясига бориб, уларнинг муаммосини ўрганиб, ечими бўйича ишлаши шартлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимиз учун бепул колл-марказ ташкил этиб, мурожаатларини тегишли вазирликлар билан тезкор ҳал қиладиган тизим яратиш топширилди.

Киритилди: Бугун 18:37. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!