АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарни рад этди. Унда президент Доналд Трамп гўёки Яқин Шарққа бўлажак ташрифи пайтида Фаластин давлатини тан олиш ниятида эканлиги айтилганди.
Миш-мишларга Трампнинг шу ҳафта берган баёноти сабаб бўлди. У "жуда муҳим эълон" ваъда қилди - бу "тарихдаги энг аҳамиятли" ва айни пайтда "жуда ижобий" эълонлардан бири бўлишини таъкидлади. Ушбу баёнот турли тахминлар тўлқинини келтириб чиқарди, жумладан, Фаластинни тан олиш эҳтимоли ҳақидаги фикрлар ҳам пайдо бўлди.