“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари 40га яқин давлатларнинг 280 дан ортиқ нуфузли олийгоҳларида таҳсил олмоқда.
Бу ҳақида жамғармаси раҳбарияти маълум қилди.
Айни вақтда 550 нафар стипендиат АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатлардаги ОТМларнинг бакалавриат, магистратура, ординатура ҳамда докторантура дастурларида ўқишларини давом эттирмоқда.
Таълим муассасалари орасида Oxford, Гарвард, Cambridge, University College London, Imperial College London каби дунёнинг энг нуфузли университетлари ва илмий марказлари бор, дейилади хабарда.