Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эктор Купер энди Сурия терма жамоасини бошқаради

Эктор Купер энди Сурия терма жамоасини бошқаради

Эктор Купер Сурия терма жамоаси бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда Сурия терма жамоасининг инстаграм саҳифасида маълум қилинди.

Бунгача мазкур термани Ҳуссам Ал Саид бошқариб келаётганди.

Аввалроқ Карлуш Кейруш билан хайрлашган Эрон 67 ёшли Купер номзодини кўриб чиқаётгани айтилганди.

Маълумот ўрнида, аргентиналик таниқли мутахассис 2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар Ўзбекистон терма жамоасига устозлик қилган.

Шунингдек, у "Мальорка", "Валенсия", "Интер", "Бетис" ва "Парма" клубларида, Грузия, Миср ҳамда Конго ДР терма жамоаларида фаолият юритган.

Киритилди: 20:10 02.02.2023. Ўқилди: 2098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!