Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Экрем Имамўғлунинг суди кейинга қолдирилди — Dunya

Экрем Имамўғлунинг суди кейинга қолдирилди — Dunya

Нашрнинг ёзишича, Истанбулнинг собиқ мэри ва мухолифат вакили Экрем Имамўғлу устидан очилган иш бўйича суд тинглови бугун, 12 июн куни ўтказилиши режалаштирилганди, аммо Имамўғлу ва унинг адвокатлари суд мажлисининг жойи охирги дақиқаларда ўзгартирилганини “қонуний эмас” дея таъкидлаб, суд мажлисига боришдан бош тортган. Шундан сўнг суд навбатдаги тинглов сессиясини 26 сентябрга қолдирган.

Суд мажлиси дастлаб Истанбулнинг Чағлаян суди биносида бўлиши керак эди, лекин бир кун олдин суд манзили ўзгартирилиб, Силиври қамоқхонасидаги суд залига кўчирилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган Экрем Имамўғлу жорий йилнинг 19 март куни коррупция ва жиноий ташкилот фаолиятида қатнашишда гумонланиб, ҳибсга олинган эди. Туркиянинг давлатга қарашли Anadolu агентлигининг хабар беришича, сиёсатчи террорчиликда айбланиб, тергов қилинмоқда. Хусусан, у Туркияда тақиқланган “Курдистон ишчилар партияси”ни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.

Имамўғлунинг қўлга олиниши Туркияда 2013 йилдан бери энг йирик норозилик тўлқинига сабаб бўлди. Собиқ ҳоким ҳибсга олинганидан кейинги 10 кун ичида бутун мамлакат бўйлаб уни қўллаб-қувватловчи 220 га яқин намойиш бўлиб ўтди.

Киритилди: 23:10 12.06.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!