Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «ишонч телефонлари»ни ишга туширди

A A A
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «ишонч телефонлари»ни ишга туширди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳар куни соат 6:00 дан 22:00 гача фуқароларнинг мурожаат ва шикоятларини қабул қилувчи «ишонч телефонлари»ни ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда 71-236-26-66 ҳамда 71-207-11-07 рақамлари орқали ноқонуний кесилаётган дарахтлар, маиший чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойга ташланаётгани, ноқонуний балиқчилик ва овчилик билан шуғулланганлар, шунингдек, саноат чиқиндилари орқали атроф-муҳитга зарар етказаётганлар ҳақида маълумот бериш мумкин.

«Тезкор ёрдамга муҳтож аҳоли ва жамоатчилик вакиллари атроф-муҳит тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўз вақтида олдини олиш учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг инспекция органлари ходимларига мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Мурожаатлар республиканинг барча ҳудудларидан куннинг ҳар қандай вақтида, дам олиш кунларисиз қабул қилинади.

 

Киритилди: 15:15 14.09.2019. Ўқилди: 9446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!