Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Екатеринбургда ёнилғи қуйиш шохобчасида робот-оператор иш бошлади

Екатеринбургда ёнилғи қуйиш шохобчасида робот-оператор иш бошлади

Қурилма ҳайдовчиларга салондан чиқмасдан бакни ёқилғи билан тўлдириш имконини беради. Хизматдан фойдаланиш учун ҳайдовчи ҚР-код орқали ёқилғи қуйиш учун тўловни амалга ошириши кифоя. Шундан сўнг робот вазифани бажаришга киришади.

Янги қурилма машина бакини ўзи очиб, ёқилғи қуяди ва кейин яна ёпади. Бутун жараён бир неча дақиқа давом этади.

Ҳозирча у фақат АИ-100 бензин қуядиган автомобилларга хизмат кўрсатмоқда.

Ҳайдовчи фақат машинани белгиланган жойга тўғри қўйиши керак. Қолган ишни робот датчиклар орқали бажаради.

Тизим ҳозир синовда. Асосан баки ўнг томонда бўлган машиналарга мослаштирилган, келажакда имкониятлари кенгайтирилади.

Робот учта камера ва ўрнатилган сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!