Шмигалнинг айтишича, Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам учун 1,9 миллиард евро ажратмоқда.
Украина Бош вазири айтишича, 1 миллиард евро украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг қурол ишлаб чиқаришига, 600 миллион евродан ортиғи артиллерия ва ўқ-дорилар учун, қолган 200 миллион евро эса ҳаво мудофаасини кучайтириш мақсадида сарфланади.