Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

ЕИ Яқин Шарқдаги можаро туфайли янги миграция инқирозининг олдини олишга тайёрлигини эълон қилди

ЕИ Яқин Шарқдаги можаро туфайли янги миграция инқирозининг олдини олишга тайёрлигини эълон қилди

Европа Иттифоқи саммити иштирокчилари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашиши 2015 йилги миграция инқирозининг такрорланишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдиришди.

Бу ҳақда саммитнинг якуний ҳужжатида айтилган.

Унда таъкидланишича, ҳозирги можаро ҳали Европага оммавий миграция оқимига олиб келмаган бўлса-да, Европа Иттифоқи юқори даражадаги ҳушёрликни сақлаб қолиши керак.

Европа Иттифоқи раҳбарлари назорациз миграция оқимининг олдини олиш чораларини кўриш ниятини таъкидладилар.

"2015 йилги миграция инқирози сабоқларига асосланиб, Европа Иттифоқи назорациз миграция оқимларининг олдини олиш учун ўзининг дипломатик, қонунчилик, операцион ва молиявий воситаларини тўлиқ сафарбар қилишга тайёр", дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи қисқа вақт ичида Европага миллиондан ортиқ мигрант келган вазиятнинг такрорланишига йўл қўймаслик ниятида эканлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!