Европа Иттифоқи Украина энергетика инфратузилмаси учун 160 миллион евро ажратади.
Бу ҳақда бугун Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, маблағнинг муҳим қисми, хусусан, 100 миллион евро Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадир.
Бундан ташқари, Еврокомиссиянинг сўнгги баёнотида қайд этилишича, уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи Украинага энергетика инфратузилмаси учун 2 миллиард евро миқдорида ёрдам берган.
“Украинага энергия хавфсизлигини таъминлаш учун камида 2 миллиард евролик ёрдам кўрсатилди, жумладан, Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Европа Иттифоқининг фуқаролик муҳофазаси механизми орқали”, — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.