Европа Иттифоқи 2025 йил январдан бошлаб Украинага ойига 1,5 миллиард евро миқдорида ёрдам беради.
ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас 27 мамлакат ташқи ишлар вазирларининг биринчи йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Январдан бошлаб ойига 1,5 миллиард евро берамиз," - деди у.