Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Литвага ташрифи чоғида эълон қилди.
"Литва ҳудудидан транзит орқали Россиянинг асосий қисми ва Калининград вилояти ўртасида ҳаракатланадиган поездлар кузатиб борилади. Бу нафақат Литва, балки бутун Европа хавфсизлиги учун муҳим ҳисобланади", — дея қўшимча қилди Урсула фон дер Ляйен.
Ҳозирда Вилнюсда чегара ва виза сиёсати бошқаруви учун ЕИнинг €357 миллионлик қўллаб-қувватлаш дастури мавжуд. Энди кузатув тизимлари учун ҳам қўшимча маблағ ажратилади