Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ Кенгаши 27 май куни Венгрияни Европа Иттифоқида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилади

ЕИ Кенгаши 27 май куни Венгрияни Европа Иттифоқида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилади

Бу ҳақда Европа Кенгаши саммити кун тартибида қайд этилган.

Кенгаш Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 7-моддасини Венгрияга нисбатан қўллаш имкониятини кўриб чиқади. Мазкур модда агар аъзо давлат Европа Иттифоқи қадриятларини жиддий равишда бузиши эҳтимоли бўлса, уни Иттифоқдаги овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишга имкон беради.

ЕИ Кенгаши қарорларини бир овоздан қабул қилади. Шу билан бирга, Словакия бош вазири Роберт Фицо Венгрияга қарши йўналтирилган ҳар қандай қарорни блоклашини маълум қилган.

Киритилди: 10:35 23.05.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!