Еврокомиссия раҳбари ва НАТО Бош котиби ЕИ ҳамда НАТО ўртасида “янги юқори даражадаги ишчи гуруҳ” ташкил этилишини эълон қилди.
Қайд этилишича янги тузилма "глобал таҳдидлар" га қарши курашиш бўйича мавжуд ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади
"Айрим давлатлар бизнинг умумий манфаатларимиз, қадриятларимиз ва демократик тамойилларимизга турли воситалар, жумладан, сиёсий, иқтисодий, технологик ва ҳарбий воситалар орқали қарши чиқишмоқда. Биз глобал таҳдидларга қарши курашда мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган юқори даражали ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олдик", дейилади Урсула фон дер Ляйен ва Марк Рютте томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда.