Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилди

Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ бўйича белгиланган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.

2026 йилнинг 6 ойи давомида 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация маблағлари тўлаб берилди.

Шундан:
электр энергияси учун – 51 427,8 млн сўм;
табиий газ учун – 40 702,3 млн сўм миқдорида компенсация тўланди.



Компенсация олиш бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг 1140 қисқа рақамли Cалл-марказига мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: Бугун 19:51. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!