Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эҳтиёжманд фуқаролар карантин вақтида дориларни бепул олиши мумкинми?

Эҳтиёжманд фуқаролар карантин вақтида дориларни бепул олиши мумкинми?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. унда юқоридаги саволга жавоб берилди.

“1197 рақами эҳтиёжмандлар учун бирламчи эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат, шунингдек, болалар озуқаси ва сурункали беморлар учун дори воситалари бўйича мурожаат қилишга мўлжалланган. 

Фақат дориларни етказиб бериш озиқ-овқат каби тез ташкиллаштирилмаслиги мумкин, чунки у яшаш жойидан поликлиника рецепти асосида берилади.

Жараён тезроқ бўлиши учун сиз препаратнинг аниқ номини, дозасини ва қабул қилиш давомийлигини айтишингиз керак, чунки телефонда шифокор ёки фармацевт эмас, волонтёрлар жавоб қайтаради”, - деди Ҳабибулла Оқилов.

Киритилди: 20:25 28.04.2020. Ўқилди: 2146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!