Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувларига ҳакамлар тайинланди

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувларига ҳакамлар тайинланди

УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган жавоб ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

«Арсенал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги учрашувга (биринчи ўйин – 1:1) германиялик Даниэль Зиберт бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳам ватандошлари ёрдам беришади. VAR тизими учун Бастиан Данкерт масъул этиб белгиланди.

«Бавария» – «ПСЖ» баҳсини (биринчи ўйин – 4:5) эса португалиялик Жоау Педру Пиньейру бошқариб боради. Унинг бутун бригадаси Португалия вакилларидан иборат, фақат VAR тизимида италиялик Марко Ди Белло ишлайди.

«Арсенал» ва «Атлетико» ўртасидаги ўйин 5 май куни, «Бавария» ҳамда «ПСЖ» иштирокидаги учрашув эса 6 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 20:10. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!