Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

“E-auksion” электрон савдо платформасида сўнги 5 йилда сотилган мулклар эса қарийб 100 баробар ошди

“E-auksion” электрон савдо платформасида сўнги 5 йилда сотилган мулклар эса қарийб 100 баробар ошди

АОКАда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар доирасида 1 001 та корхонадаги давлат улушлари оммавий савдога чиқарилади.

Шунингдек, 1 046 та кўчмас мулк объектларини оммавий савдоларга қўйилади.

Шу билан бирга, янги киритилган ўзгартиришларга кўра, объектларни сотишга тайёрлаш муддати 80 кундан 48 кунга қисқартирилади ҳамда 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни фуқароларнинг буюртмаси асосида тўғридан-тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.

Яна бир муҳим жиҳат, 40 та корхонанинг акция пакетлари билан “битта акция – битта лот” тамойили асосида халқ IPOсини ўтказилади.

Киритилди: 21:00 30.03.2023. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!