Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун татамига чиқади

Дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун татамига чиқади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги саралаш баҳслари якунига етиб бормоқда.

Дунёнинг 5 қитъаси 67 мамлакатидан жами 531 нафар дзюдочи қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Уч кунлик беллашувлар якунига кўра, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибмиз.

Бугун оғир вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ўғил болалар ўртасидаги -100 вазнда курашаётган Муҳаммадсодиқ Содиқов финал йўлланмасини қўлга киритди. У германиялик Яннис Башин, тожикистонлик Муҳсин Малаев, руминиялик Рарес Арсени, озарбайжонлик Аждар Багировни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Энди у кечки дастурда жаҳон чемпионлиги учун япониялик Нозому Микига қарши татамига чиқади.

Афсуски, бугунги беллашувларда иштирок этган Ширинжон Йўлдошева, Моҳларойим Тўхтамишева, Умида Ниғматова ва Фазлиддин Рафиқов рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.

Киритилди: 13:40 05.10.2024. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!