Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ДХХ: Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

ДХХ: Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:53 18.04.2024. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!