Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир натижасида - 1989 й.т., МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш эвазига ундан 20 миллион сўм талаб қилиб, 13 миллион сўмини "пора" тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг ҳукмига биноан МИБ давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга хуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 14:04 11.08.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!