Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ДХХ фош қилди: Жиззахда ёниб кетган сигаретлар Самарқандда нима қиляпти?

ДХХ фош қилди: Жиззахда ёниб кетган сигаретлар Самарқандда нима қиляпти?

Шу йилнинг ёз фаслида Жиззах вилоятининг М-39 автомагистрали орқали ҳаракатланган йўловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳудудда ёниб кетган “DAF” русумли юк автомашинасига кўзи тушган бўлиши аниқ.

Гап шундаки, 2019 йил 7 июль куни  У.А. исмли шахс бошқарувида бўлган мазкур “DAF” русумли автоулов тиркамасида юкланган қиймати 121 000 АҚШ долларлик 550 000 қути чет элда ишлаб чиқарилган сигарет маҳсулотлари билан Қирғизистон Республикасига транзит ўтказиш учун Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган.

Бироқ, ушбу автотранспорт воситаси 2019 йил 14 июль куни гўёки Жиззах вилояти ҳудудида тиркамасининг орқа қисмидан ёнғин чиқиши натижасида юкхонасидаги сигарет маҳсулотлари билан биргаликда ёниб кетганлиги ҳақида ҳайдовчи томонидан хабар берилган.

Ҳайдовчи тўқиган чўпчакка кўра, автотранспорт воситасининг орқа ўнг томон шинасининг ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин натижасида автотранспорт воситаси ва ундаги сигарет маҳсулотлари бутунлай ёниб кетган ва уни ўчириш имконияти бўлмаган эмиш.

Аммо, катта партиядаги сигаретлар ортилган ушбу автоуловнинг тўсатдан ёниб кетиши ҳақида ҳайдовчи айтган гаплар божхона ходимларини сергак торттирди. Чунки ушбу сигаретлар агарда Ўзбекистон Республикасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида, 6,6 млрд сўм божхона тўловлари тўланиши керак эди.

Шу тариқа Жиззах ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси Тергов бўлими ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-харакатлар натижасида жиноят кўпга чўзилмасдан очилди, яшириб қўйилган сигаретлар Самарқанддан топилди.

Киритилди: 11:32 23.10.2019. Ўқилди: 4034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!