Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

DW: Полшаликлар президентлик сайловларининг иккинчи тури олдидан Варшава кўчаларига чиқишди

DW: Полшаликлар президентлик сайловларининг иккинчи тури олдидан Варшава кўчаларига чиқишди

Ўн минглаб одамлар ўз номзодларини қўллаб-қувватлаш учун маршда қатнашишди. 1 июн куни бўлиб ўтадиган резидентлик сайловларининг 2-турида Варшава мэри Рафал Тшасковский ва Миллий хотира институти раҳбари Карол Навроцкий ғалаба учун курашади.

Амалдаги ҳукумат қўллаб-қувватлаётган, Европа Иттифоқига мойил Тшасковский “Ватанпарварлар бош маршига” бошчилик қилди. У Европа Иттифоқи билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари билан биргаликда Конституция майдонигача юриб борди.

Миллий-консерватив қарашларга эга Навроцкийнинг тарафдорлари эса “Полша учун марш”ни ташкил қилишди. Улар Замъкова майдонигача юриб бориб, миллий ва диний мазмундаги қўшиқлар куйлашди. Навроцкий тарафдорларининг қўлларида миграцияга, Украинага ёрдам ва евроинтеграцияга қарши плакатлар бор эди.

Сўнгги сўровномаларга кўра, ҳар икки номзод ҳам деярли тенг — 46 фоиздан ортиқ қўлловга эга.

Киритилди: 21:13 25.05.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!