Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

DW: Германия Евроиттифоқдан Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни сўрамоқчи

DW: Германия Евроиттифоқдан Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни сўрамоқчи

Германия январ охирида бўлиб ўтадиган йиғилишда Евроиттифоқнинг бошқа давлатларига Сурияга қарши айрим санкцияларни юмшатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилиши кутилмоқда. Гап авиация соҳасидаги чекловлар, қимматбаҳо товарларни импорт қилиш, нефт эмбаргоси ва банк соҳасидаги чекловлар ҳақида кетмоқда.

Германия, Франция, Испания ва Нидерландия дипломатларининг фикрича, санкцияларни қайта кўриб чиқиш Сурияда ҳокимиятни тинч йўл билан ўзгартиришни рағбатлантириш воситаси бўлиши мумкин. Бу ўзгариш Суриядаги аҳолининг барча қатламлари, хусусан, аёлларнинг ҳимояси ва вакиллигини кафолатлашга қаратилган.

Киритилди: Бугун 15:44. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!