Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дуров Такер Карлсонга интервью берди

Дуров Такер Карлсонга интервью берди

Павел Дуров Францияда ҳибсга олингани ҳақида Такер Карлсонга берган интервьюсида гапирди.

Тelegram яратувчиси Франция расмийларининг айбловлари моҳиятини ҳалигача тушунмаслигини айтди :

"Улар миллиардлаб Тelegram фойдаланувчилари орасида ноқонуний фаолият билан шуғулланганлар борлигини айтишади ва мен бунинг олдини олиш учун етарлича ҳаракат қилмаганман. Лекин бу бемаънилик. Бу 350 миллион америкаликдан бири жиноят содир этгани учун Доналд Трампни ҳибсга олиш билан баробар. Ёки Макронни Тулузадаги ўғирлик учун қамоққа ташлашга ўхшайди. Бу бемаънилик".

Дуровнинг сўзларига кўра, Тelegram барча ҳуқуқий меъёрларга амал қилади ва бунинг учун миллионлаб доллар сарфлайди. У, шунингдек, шифрлаш калитларини топшириш талаби ҳақидаги миш-мишларни рад этиб, бундай калитлар оддийгина мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 10:48 10.06.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!